28-ноябр куни ЎФФнинг сунъий майдонида Тошкент шаҳар чемпионатининг 1993-94йилларда тарбия топаётган футболчилари ўртасида қолдирилган тур учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ёш тоифасидаги мусобақада жорий мавсум "Пахтакор"нинг 1995 йилда таваллуд топган футболчилари қатнашган бўлсалар-да, муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилгандилар. Шундай бўлсада, Илҳом Мўминжонов шогирдларига қарши кечган учрашув кичик дерби мақомини олган ва икки жамоа нечанчи ўринни қайд этмасин, баҳс кескин курашларга бой бўлиши башорат қилинганди.
Иккала бўлимда ташаббус Шухрат Рахмонқулов шогирдлари остида ўтди ва улар учтадан, жами 6та гол урдилар. "Бунёдкор" эса иккинчи бўлимда "Пахтакор" ҳимоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланди.
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 6:1 (3:0)